Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Исм узгатириш ҳақида

15:37 / 25.08.2013 | Ilhom | 2944
Устоз, Сиздан бир масала юзасидан маслахат сурамокчиман. Илтимос, ойдинлик киритиб беринг. 1. Мен сафардалигимда киз фарзандли бўлдим. Синглимнинг таклифи билан унга Гузал деб исм куйилиб кетди. Шошилинч тарзда бу исм куйилиб кетган (тугрукхонадан олиб чикиш учун гувохнома керак бўлгани учун), аммо мен Мехрибон деб исм куймокчи эдим. Хозирда хамма Гузал исмига урганиб қолган, аммо Мехрибон исми хеч ёдимдан чикмаяпти. Якинда уйга кайтиб бораман, кизимни исмини Мехрибонга узгартиришни уйлаб юрибман. Айтингчи Устоз, Гузал исми хаддан узига жалб қиладиган исм эмасми, исмни узгартирсам бўладими? 2. Фарзанд туғилганда акика утказилади, колаверса кулогига азон айттириш кабилар ҳам бор. Хозир кизим 8 ойлик. Буларни килсам бўладими? Кулогига азон айттиришни хохлагандим, аммо узокдалигим сабабли бу каби ишлар билан шугуллана олмадим. Жавобларингиз учун катта раҳмат! Сизга соглик ва осойишталик тилаб коламан! Аллоҳ Сиздан рози бўлсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Гўзал исми яхши исм. Бошқалар айтган бўлиш керак. Бўлмаса, айтасиз.

Топ рейтинг www.uz Openstat