Закоти адо бўладими?

СаволларМавзу: Молия ва ТижоратЗакоти адо бўладими?
Zubayr сўради 4 ой аввал

Ассалому алайкум! Муҳтарам Устозлар, ҳориждаги одам закотини мухтожларга бериш учун онасига юборса, лекин онаси ўғлига айтмай у пулга бошқа ўғли ё қизини фарзандларига деб тилло, сеп, сарполар олиб қўйса, у одамдан закоти адо бўладими?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 4 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Закотни олиши жоиз бўладиганларнинг рўйхатидагиларга мулк қилиб берилса жоиз. Яъни сизни ука-ака, сингилларингиз закот олишга ҳақли бўлса, ўшаларга мулк қилиб берса бўлади. Улар ҳам бойнинг балоғатга етмаган боласи бўлмаслиги керак. Валлоҳу аълам!