Даллоллик (прораблар хусусида)

СаволларМавзу: Ҳалол ва ҲаромДаллоллик (прораблар хусусида)
Мирхалил Пўлатов сўради 3 ой аввал

Ассалому алайкум! Маълумки, уй-жой, бинолар қурилишида иш юритувчилик (прораб) касби бор. Бу касбни тутганлар мижоз билан келишган ҳолда маълум бир иш ҳақини тайин қилиб уйни қурадилар. Қурилиш жараёнида прораблар қурилиш молларини ҳам кўпинча ўзлари тавсия қиладилар. Шу ҳолатда, прораб қурилиш молини сотувчи билан ўзаро тил бириктириб, молнинг нархини мижозга асл нархидан 10%га кўпроқ айтасан деса, ва шу 10% миқдоридаги пулни менга берасан деса, бундан мижознинг хабари бўлмаса бу иш прораб ва сотувчи учун тўғрими? Прорабнинг ўз меҳнати учун олаётган иш ҳақидан ташқари, қурилиш молларини сотиб олишда мижоз билан сотувчини юзлаштириб, мол ҳақида тавсия бергани учун ҳақ олиш, бу ишни сотувчилар билан келишиб доимий равишда амалга ошириш ҳалолми?

1 жавоб
Best Answer
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 3 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Бу очиқ-ойдин хиёнат ҳисобланади.
Мабодо қурилиш материалларни сотаётган одам ўзининг фойдасидан 10% кечиб, келишилган ҳолда устага берса, уста уй эгасига айтиб қўйса, шунда олган фойдаси ҳалол бўлади. Валлоҳу аълам!