Каффоратми ёки қазо?

СаволларМавзу: ИбодатларКаффоратми ёки қазо?
RAVSHANALI IBN NURALI сўради 2 ой аввал

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, ёшим 15 да, балоғат ёшига eтганман. Лeкин рамазон рўзасини 12 ёшимда тутмаганман, 13 ёшимда 30 кун тутганман. 14 ёшимда кафeга ишга кириб тутолмадим. Бу йил 15 ёшимда инша Аллоҳ тўлиқ тутяпман. Саволим шундан иборатки мeн 2 йил, рамазон ойидаги тутмаган рўзаларимни ҳаммаси бўлиб 60 кун қазо қилиб тутаманми? Ёки каффоратини ўтайманми? Узур саволларим тушунарсиз бўлса.

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 2 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Аввало фарз ибодатлари балоғатга шаръий ўлчов билан етган вақтингиздан бошлаб сизга фарз бўлади. Агар 12 ёшингизда эҳтилом бўлиб, балоғатга етган бўлсангиз тутилмаган кунларнинг қазосини тутиб беришингиз фарз. Рўза тутиб қасддан очиб юборган бўлсангиз 60 кун каффорат ва 1 кун қазосини тутиб берасиз. Акс ҳолда бир кунига бир кундан фақат қазосини тутасиз. Валлоҳу аълам!