Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Умра сафаридаги намоз

13:32 / 28.06.2017 | Baxtiyor | 4908

Ассалому алайкум! Азиз устозлар, умра зиёратига бизни юртимиздан борган зиёратчи намозни қандай ўқимоғи керак? Бир биродаримиз биз меҳмонхонада ўқисак қаср ўқидик, Масжиди Набавияда ўқисак тўлиқ ўқидик дедилар. Лекин шу пайитгача билолмадим қандай ўқиш кераклигини деб айтдилар. Элликбошидан сўрагани имкон бўлмади. Ё ўзи айтмади дедилар. Бундай ҳолатда қандай ўқилади? Аллоҳ рози бўлсин! Раҳмат жавоб учун!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Бир жойда 15 кеча ва кундуздан кам туришни ният қилган одам намозларини ёлғиз ўқиганда ёки мусофир имомга иқтидо қилганида қаср қилиб ўқилади. Яъни тўрт ракъатли фарзларни икки ракъатдан қилиб ўқийди. Агар муқим(мусофир эмас) бўлган имомга иқтидо қилса, имом билан бир хил ўқийди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat