Аёлларни пайпоқсиз намоз ўқиши

СаволларМавзу: ИбодатларАёлларни пайпоқсиз намоз ўқиши
Xadicha сўради 2 ой аввал

Ассалому алайкум! Аёллар намозни пайпоқсиз ўқишса бўладими?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 2 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Намознинг бошидан охиригача тўпиғидан тепаси ёпиқ бўлса бўлди. Рукъу ва саждаларда пойчаси тўпиғидан тепага кўтарилиб кетмаслиги керак.
Имом Абу Ҳанифа ва Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳимоларнинг қавллари бўйича аёл киши болдирининг чорагини очиб намоз ўқиса, намози намоз бўлмайди. Ундан озини очиб ўқиса, намози жоиз. Ҳанафий мазҳаби бўйича аёл кишининг қадами аврат эмас. Валлоҳу аълам!