Саҳарлик вақти чиқиб кетганидан кейин оғиз ёпиш

СаволларМавзу: Турли саволларСаҳарлик вақти чиқиб кетганидан кейин оғиз ёпиш
Fayzulla сўради 2 ой аввал

Ассалому алайкум! Рамазон ойида кeч уйғониб тeзгина саҳарлик қилиб оғиз ёпса, аммо соат 4 бўлиб қолганди. Аллоҳага таваккал дeб оғиз ёпиб ният қилинса, китобда ёзилишича тонгда оқ ва қора ипларни ажрата оладиган пайтгачам саҳарлик қилиш мумкин экан. Шу тутилган рўза ўтадими?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 2 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Шариатимиз бир кун олдин рўза тутишни ният қилиб, саҳарлик вақти чиқиб кетганини билганидан кейин ҳам еб-ичган одамга 60 кун каффорат ва 1 кун қазо тутиб беришни фарз қилган. Валлоҳу аълам!