Закот нисоби

СаволларМавзу: ИбодатларЗакот нисоби
Gayratbek сўради 6 ой аввал

Ассалому алайкум! Ушбу сайтдаги қидириш хизматидан фойдаланиб закот хакида куп саволларни ўқиб, ўзимда закотнинг нисоби ҳақида ва уни берилишига ҳақли эканлигимдан қуйидаги саволлар туғилди. Конверсион карталардаги пулларни ($) нисобга қўшиб уларни давлат курси бўйича ҳисобланадими? Чунки уларни сўм билан давлат курси билан тўлдирилган ёки бозорнинг курси бўйича хисобланадими?
2). Мени бугунги кунда нисобга етадиган пулим бор дейлик, лекин бу пул бир йил давомида нисобга етадиган миқдорда бўлмаган (бир неча бор камайиб кўпайган), яъни ушбу пул рўза  кунларидагина нисобга етди. Сайтдаги ушбу «Аввалги нисобга етганида бир йил айланиши шарт. Қолганларида бир йил айланишини кутиш шарт эмас. Закот беришдан бир кун олдин қўлига тушган бўлса ҳам, ундан закот чиқариши фарз» жавобга қарайдиган бўлсак, мен закот беришим керакми?
З). Закотни аввал яқин қаридошларингизга, шунга ҳақли бўлганларига ва намозда бўлганларига бериш лозим дейилган. Мени закот беришимга хакли деб уйлаётган аммам ва холам бор. Аммам зўрға кунини кўришади, билишимча онамлардан катта миқдорда қарзлари ҳам бор, аммо намоз ўқимайдилар. Холамлар кўпчилик бўлиб яшашади, уни устига яна 2 етимни боқишади. Холам, поччам ва жияним тирикчилик килиб доим оилани боқиш ҳаракатидалар. Холам қўлдан келганча намоз ўқийдилар. Ушбу холатда закотга қайси бирлари ҳақлироқлар, ёки закотни 2га бўлиб берсам ҳам бўладими? Бизни ожиз саволларимизга жавоб бериб, тўғри йўл кўсатганингиз учун олдиндан раҳмат!

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 6 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

1). Конверсион картадаги пулни валюта ҳисобида ўлчаб, ундан закот берасиз.
2). Ўтган йили Рамазон ойида ҳам нисоб миқдорида пулингиз бўлган бўлса, албатта берасиз.
3). Иккалаларига бўлиб берсангиз бўлади. Валлоҳу аълам!