Қуръон қироати ҳақида

СаволларМавзу: Қуръони КаримҚуръон қироати ҳақида
Сохиба сўради 6 ой аввал

Ассалому алайкум! Азиз устозлар саволим шўқи, ҳадисларда келишича Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: ким Қуръонни менга тушурилгандай ўқишни хоҳласа Абдуллоҳ ибн Масъуд ўқигандай ўқисин деганлар. Баъзи манбаларда ўқишимча бу қироат хозиргача мерос бўлиб етиб келган экан. Саволим, бизни юртдаги қорилар ёки дунёга машхур қориларни қайсилар шу қироатда ўқийди? Иложи бўлса қориларни исмларини айтиб берсангизлар. Шу қироатни жудаям эшитишни хоҳлардим, чунки баъзи қироатларни эшитсангиз (Аллоҳ кечирсин) ашулага ўхшаб кетади. (сўзим учун узр). Жавоб учун олдиндан миннатдорман азизлар!

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 6 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Қироат деганда, кўпчилик нотўғри тушунганидек қориларнинг паст-баланд қилиб ўқиган овозлари ёки Қуръонни мақомга солиб ўқишлари эмас, балки Қуръон калималарини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан мутавотир йўл билан етиб келган ривоятларга кўра ўқиш тушунилади. У зотнинг “менга тушурилгандай” деганлари, Жаброил алайҳиссаломдан қандай қабул қилиб олган бўлсалар, яъни Қуръонни аҳкомларига тўлиқ риоя қилган ҳолда ўқиш ва ҳарфларни ўз жойидан чиқариб мукаммал тажвид билан ўқиш тушунилади.
Ҳозирда овозлари ёзилган қорилар жуда кўп. Шу қориларнинг ичидан мисрлик Қуръон ва унинг илмлари олими Маҳмуд Халил Ҳусорийни эшитсангиз мақсадга мувофиқ бўлади.
Валлоҳу аълам!