Мултимедия

СаволларМавзу: МедияМултимедия
Хайрулла сўради 6 ой аввал

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, ишим юзасидан мултимедиялар яратаман. Бу асосан реклама мақсадида бўлади ва аксарият холларда жонли нарсаларнинг анимацияларини яритиш зарурати туғилади. Бу ишга, яъни жонли нарсаларнинг анимацияларини яратишга динимиз қандай қарайди?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 6 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “қиёматга яқин мункар ишлар маъруф, маъруф ишлар мункар саналиб қолади” деганлар. Баъзиларга ароқни Қуръонда ҳаром қилинганини айтилса, қонунда рухсат берилганини айтишмоқда. Баъзи бир ишларда “қўлни қайтарсак беодоблик бўлади” деювчилар ҳам бор. Кимлардир шариат ҳаром қилган ишларни ўзига одат қилиб, ўзини “ҳожатбарор” деб олганлар ҳам бор. Кўпчиликнинг мезони “ҳамма қиляптику” деган нарса ҳам бўлиб қолган. Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам йиғладилар. Буни кўрган саҳобалар: “Сизни нима йиғлатди, эй Аллоҳнинг Расули?” деб сўрашди. У зот: “Бирордарларимни соғиндим” дедилар. Бу гапни эшитган саҳобалар: “Эй Аллоҳнинг Расули, биз сизнинг биродарларингиз эмасмизми?” дея ҳайрон бўлишди. Шунда Набий алайҳиссалом: “Йўқ. Сизлар саҳобаларимсизлар. Биродарларим эса, мендан кейин келиб, мени кўрмай, менга иймон келтирган кишилардир” деб жавоб бердилар.
Ушбу муждага сазовар бўлишимиз учун шариатга амал қилишга ҳаракат қилишмиз керак.

عَنْ مُسْلِمٍ قَالَ: كُنَّا مَعَ مَسْرُوقٍ فِي دَارِ يَسَارِ بْنِ نُمَيْرٍ، فَرَأَى فِي صُفَّتِهِ تَمَاثِيلَ فَقَالَ: سَمِعْتُ عَبْدَ اللهِ قَالَ: سَمِعْتُ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: إِنَّ أَشَدَّ النَّاسِ عَذَابًا عِنْدَ اللهِ يَوْمَ الْقِيَامَةِ الْمُصَوِّرُونَ   

Муслимдан ривоят қилинади:
«Масруқ билан бирга Ясор ибн Нумайрнинг уйида эдик. (Масруқ Ясорнинг) бостирмасидаги суратларни кўриб, деди: «Абдуллоҳнинг шундай деганини эшитдим: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Қиёмат куни Аллоҳнинг ҳузурида энг қаттиқ азобда бўладиган одамлар мусаввирлардир», деяётганларини эшитганман».

عَنْ عُبَيْدِ اللهِ، عَنْ نَافِعٍ: أَنَّ عَبْدَ اللهِ بْنَ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا أَخْبَرَهُ، أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «إِنَّ الَّذِينَ يَصْنَعُونَ هَذِهِ الصُّوَرَ يُعَذَّبُونَ يَوْمَ الْقِيَامَةِ يُقَالُ لَهُمْ أَحْيُوا مَا خَلَقْتُمْ

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо хабар қилади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бу ҳайкалларни ясайдиганлар қиёмат куни азобланадилар. Уларга: «Яратган нарсаларингизга жон киритинг!» дейилади», дедилар».

90 — بَابُ نَقْضِ الصُّوَرِ
90-БОБ.
СУРАТЛАРНИ БУЗИШ ҲАҚИДА 

Изоҳ: «Суратни бузиш» деганда жонзотнинг суратидан унинг боши ёки бошқа муҳим аъзосини йўқотиш ёки бошқа бирор ўзгариш орқали унинг тириклик кўринишини йўқ қилиш тушунилади. Жонзотнинг сурати бор нарсани ташлаб юбормай, ундаги суратни бузиб, сўнг фойдаланиш мумкин.

حَدَّثَنَا مُعَاذُ بْنُ فَضَالَةَ، حَدَّثَنَا هِشَامٌ، عَنْ يَحْيَى، عَنْ عِمْرَانَ بْنِ حِطَّانَ، أَنَّ عَائِشَةَ رَضِي اللهُ عَنْها حَدَّثَتْهُ: أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ لَمْ يَكُنْ يَتْرُكُ فِي بَيْتِهِ شَيْئًا فِيهِ تَصَالِيبُ إِلَّا نَقَضَه

Оиша розияллоҳу анҳо шундай сўзлаб берди:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уйларида хочсимон суратларнинг бирортасини қўймай бузиб ташлардилар».

حَدَّثَنَا مُوسَى، حَدَّثَنَا عَبْدُ الْوَاحِدِ، حَدَّثَنَا عُمَارَةُ، حَدَّثَنَا أَبُو زُرْعَةَ قَالَ: دَخَلْتُ مَعَ أَبِي هُرَيْرَةَ دَارًا بِالْمَدِينَةِ، فَرَأَى أَعْلَاهَا مُصَوِّرًا يُصَوِّرُ، قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: «وَمَنْ أَظْلَمُ مِمَّنْ ذَهَبَ يَخْلُقُ كَخَلْقِي، فَلْيَخْلُقُوا حَبَّةً، وَلْيَخْلُقُوا ذَرَّةً». ثُمَّ دَعَا بِتَوْرٍ مِنْ مَاءٍ، فَغَسَلَ يَدَيْهِ حَتَّى بَلَغَ إِبْطَهُ، فَقُلْتُ: يَا أَبَا هُرَيْرَةَ، أَشَيْءٌ سَمِعْتَهُ مِنْ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ؟ قَالَ: مُنْتَهَى الْحِلْيَةِ

Абу Зуръа шундай сўзлаб берди:
«Абу Ҳурайра билан бирга Мадинадаги бир ҳовлига кирдим. Унинг тепасида бир мусаввирнинг сурат ишлаётганини кўриб, шундай деди: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «(Аллоҳ шундай дейди:) «Мен яратган нарсага ўхшаш нарса яратишга урингандан ҳам золимроқ кимса борми?! Қани, бир дона буғдой яратиб кўрсинлар-чи! Қани, бирорта қумурсқа яратиб кўрсинлар-чи!» деяётганларини эшитганман».
Кейин бир таврда* сув опкелтириб, қўлларини қўлтиқларигача етказиб ювди. Мен: «Эй Абу Ҳурайра, буни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитганмисиз?» дедим. У: «(Бу) зийнатнинг чўққиси», деди».

* Тавр – тош ёки мисдан ясалган, суюқликлар учун мўлжалланган, ичи чуқур идиш, тоғорача.
Изоҳ: Имом Муслим Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: «Халилим соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «(Охиратда) мўминнинг безаги таҳорат суви етадиган жойгача етади», деяётганларини эшитганман». «Саҳиҳул Бухорий»да 136 рақам остида келган ҳадисда эса: «Сизлардан ким ўз нурини узайтира олса, шундай қилсин», дейилади. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ўзи ривоят қилган ушбу ҳадислардан хулоса қилиб, таҳоратда қўлни қўлтиққача ювишни яхши санаган. «Бу зийнатнинг чўққисидир», деганда шуни назарда тутган. Бу у кишининг ижтиҳодидир, аммо жумҳур уламолар наздида қўл тирсаккача ювилади. (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!