Камгаплик ёки дипломатия?

СаволларМавзу: Руҳий тарбияКамгаплик ёки дипломатия?
Мирхалил Пўлатов сўради 4 ой аввал

Ассалому алайкум! Мен табиатан камгапман. Сўнгги йилларда қўлдан келганча илм излаш мақсадида кўпроқ китоб ўқишга бўлган рағбатим натижасида эса хулқимнинг бу томонини янада кучайтириб юборяпти ва оғиздан чиқадиган ҳар бир сўз учун бўлган маъсулият мени шунга ундаяпти. Боиси, мен кундалик ҳаётимда муомалада бўладиган аксарият инсонларнинг ҳар хил беҳуда, бефойда гаплари, ғийбат, лаганбардорлик маъноларини ўзида акс эттирадиган сўзлари менга эриш туюлади, таъбимни хира қилади. Шунинг учун агар мулоқот қурсам, фақат иш юзасидан, маълим бир масаланинг ечими учун муҳокама зарур бўлса, манфаат келтирадиган гап бўлсагина гапирадиган бўлиб қоляпман. Бунинг устига тилим билан дилим бир. Доим шаффоф бўлишга ҳаракат қиламан. Кўнглимда нимани ўйласам тилимда шуни ифода қилиб юбораман. Яқинда ишдаги рахбарим манга танбеҳ бериб, “Сенинг бу камгаплигинг, тўғрисўзлигинг, ишчилар, ён-атрофдагилар билан дипломатик алоқага кириша олмаслигинг – сенинг камчилигинг…, сен яхши мутахассис бўлишинг мумкин, лекин одамлар билан яхши муомалада бўлмасанг билиминг кўп бўлса ҳам сенг бўлган баҳони тушириб юборади… иш билганга бир қоп, гап билганга 10 қоп…” каби гапларни айтиб насиҳат қилдилар. Бошим қотиб қолди. Шу масала юзасидан шариатнинг ҳукми қандай? Ўз табиатимга содиқ қолганим афзалми, ёки раҳбаримнинг тавсияларига амал қилиб дунёқарашимни ўзгартиришим жоизми?

1 жавоб
Best Answer
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 4 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Булар раҳбарингиз ақлига суяниб гапирган гаплар. Хулқи Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва саҳоба розияллоҳу анҳумларга ўхшаган киши ҳеч қачон таназзулга учрамаган учрамайди ҳам. Сиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оиладаги, савдодаги, одамлар орасидаги ўзларини тутишларини ўрганинг ва ўзингизда татбиқ қилишга ҳаракат қилинг. Валлоҳу аълам!