закот

Зуҳра сўради 4 ой аввал

Ассалому алайкум! Мени 45гр тилла тақинчоқларим ва 10 милион сўм пулим бор бу холатда менга закот бериш вожиб бўладими?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 4 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Ўзбекистон Мусулмонлари Диний Идорасининг muslim.uz сайтида берилган “Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъатининг милодий 2017 йил (ҳижрий 1438 йил) учун ЗАКОТ нисоби 1гр. тиллонинг бугунги кунда бозордаги ўртача нархи 185.000 (бир юз саксон беш минг) сўм” деган фатвосига кўра 45гр тиллангиз 8.325.000ни ташкил қилар экан. Ўша фатвога мувофиқ закот нисоби 15.725.000 (Ўн беш миллион етти юз йигирма беш минг) сўмдир. Сизда жами 18.752.000 сўм бўлгани учун бир аввал ҳам сизда нисоб миқдори бўлган бўлса, умумий сумманинг қирқдан бирини закот қилиб чиқришингиз фарздир. Валлоҳу аълам!