Уй учун тўплаган пулдан закот

СаволларМавзу: Турли саволларУй учун тўплаган пулдан закот
sirojiddin сўради 4 ой аввал

Ассалому алайкум! Мeн катта ўғилман уйланганман, 2 та укам бор квартирада турамиз. Уй олиш учун пул йиғяпман, уй бизага жуда зарил, шу йиғилган пулдан закот бeриладими?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 4 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Нисобга етган ва етганига бир йил бўлган бўлса, закот беришингиз фарздир. Чунки сиз шунча маблағ эгаси ҳисобланасиз. Закот беришдек фарз ибодатини қилгач, Аллоҳдан уни қабул қилишини ва баракотини ҳаётингизда нмаоён бўлишини сўранг.  Валлоҳу аълам!