Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Таълим олиш

23:38 / 01.07.2017 | muslim | 9116

Ассалому алайкум! Бу дунёда ҳақиқий мўмин бўлиш учун мадрасаларда ёки муллаларда талим олиш шартми? Ижтимоий тармоқларда ёки китоб расталарида динимизга оид китоблар eтарлича. Албатта илм ўрганиш фарз, лeкин ҳар бир инсонни ўзига яраша йўли бўлсин. Хуллас мадрасаларда ёки муллаларда талим олмаслик жоизми? 



«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

Албатта устоз зарур.

Тақвонинг таърифи 


Аллоҳ таоло ҳурсанд бўладиган сўзни айтиш ва Аллоҳ таоло ҳурсанд бўладиган амалларни қилиш ва Аллоҳ таоло норози бўладиган гап сўз ва амаллардан сақланиш тақводир. Яъни амрларга бўйин суниб, мункар ишлардан қайтиш тақводир. Бир томондан бизнинг ҳурсанд бўлишимиз бор бошқа томондан эса Аллоҳ таоло ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хурсанд бўлишлари бор. Ким ўзининг ножоиз хурсандчилигини Аллоҳ таоло ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хурсандчилигига қурбон қилса, ўша инсон ҳақиқий маънода тақводор ҳисобланади. Ана ўша инсон валиюллоҳ саналади.

Аллоҳ таолонинг валийси бўлиш шарти

Уламолар таҳқиқотларига биноан валоятга эришиш учун уч нарса шарт ҳисобланади.

1. Валиюллоҳ бўлишнинг биринчи шарти ихлос билан валиюуллоҳлар суҳбатида бўлишдир. Кишилар орасида ибодатга қаттиқ киришганлар бўлди. Лекин улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суҳбатига мушарраф бўлолмаганлари учун саҳобий бўла олмадилар. Набий  соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрган ва суҳбатида бўлган ёки Набий  соллаллоҳу алайҳи васаллам уни кўрган киши саҳобий ҳисобланади. Валиюллоҳ бўлишнинг энг биринчи қадами суҳбатдир.  Аллоҳ таоло бандаларини тақво қилишга буюриб:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا اتَّقُوا اللَّهَ 

“Эй иймон келтирганлар Аллоҳга тақво қилинглар” деди.  Сўнгра қандай қилиб тақво қилишни таълим бериб:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ اتَّقُواْ اللّهَ وَكُونُواْ مَعَ الصَّادِقِينَ۝

119. Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга тақво қилинглар ва содиқлар ила бирга бўлинглар!

Оятдаги содиқлар билан тақводорларнинг маъноси бирдир. Аброрулҳақ роҳматуллоҳи алайҳ бунга:

لَّيْسَ الْبِرَّ أَن تُوَلُّواْ وُجُوهَكُمْ قِبَلَ الْمَشْرِقِ وَالْمَغْرِبِ وَلَكِنَّ الْبِرَّ مَنْ آمَنَ بِاللّهِ وَالْيَوْمِ الآخِرِ وَالْمَلآئِكَةِ وَالْكِتَابِ وَالنَّبِيِّينَ وَآتَى الْمَالَ عَلَى حُبِّهِ ذَوِي الْقُرْبَى وَالْيَتَامَى وَالْمَسَاكِينَ وَابْنَ السَّبِيلِ وَالسَّآئِلِينَ وَفِي الرِّقَابِ وَأَقَامَ الصَّلاةَ وَآتَى الزَّكَاةَ وَالْمُوفُونَ بِعَهْدِهِمْ إِذَا عَاهَدُواْ وَالصَّابِرِينَ فِي الْبَأْسَاء والضَّرَّاء وَحِينَ الْبَأْسِ أُولَئِكَ الَّذِينَ صَدَقُوا وَأُولَئِكَ هُمُ الْمُتَّقُونَ۝


177. Яхшилик юзингизни машриқ ёки мағриб томонга буришингизгина эмас. Лекин яхшилик – Аллоҳга, охират кунига, фаришталарга, китобга, набийларга иймон келтирган ва молини яхши кўра туриб, яқин қариндошларга, етимларга, мискинларга, йўқсил йўлчига, тиланчиларга ва қул озод қилишга берган ҳамда намозни тўкис адо этган, закотни берган киши ҳамда аҳд қилганда, аҳдига вафо қилувчилар, йўқчилик, қийинчилик ва шиддат вақтида сабр қиладиганларникидир. Ана ўшалар содиқ бўлганлардир. Ана ўшалар, ўшаларгина тақводорлардир("Бақара" 117-оят) - оятини далил қилиб келтирганлар.  Демак ким содиқ бўлса, ўша муттақийдир ва ким муттақий бўлса, ўша содиқдир. Шунинг учун машойихлар “содиқлар билан бирга бўлинглар” деган амрни “муттақийлар билан бирга бўлинглар” деб тафсир қилганлар. Яъни тақво аҳлининг суҳбатида бўлинглар! Токи сизнинг қалбингизда ҳам улардаги тақво пайдо бўлсин” деганлар. Чунки ҳар нарсанинг ўз эгаси ва тарқатувчиси бўлади. озиқ овқат керак бўлса, озиқ овқат дўконига борилади, кийим кечак керак бўлса, кийим кечак дўконига борилади. Ҳудди шунингдек Аллоҳ таолони топмоқчи бўлган Уни топганлар ҳузурига боришлари керак бўлади. Аллома Олусий роҳматуллоҳи алайҳ юқоридаги оятнинг тафсирида: “Шу ерда уларнинг ҳузурида қанча вақт бирга бўлишимиз керак, бунинг бирор чегараси борми ? деган бир савол пайдо бўлади. Бунга жавоб шуки, улар ҳузурида гуноҳдан сақланишда, амалларга одатланишда ва кўзни номаҳрамлардан тийишда улар каби бўлгунча туриш керак” деганлар.

2. Зикрда бардавом бўлишдир. Аллоҳ таолони топган зотлар ҳузурига борилса, улар инсон руҳига озуқа бўладиган зикрларни таълим берадилар. Аслида бу зикрлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Роббиси томонидан келтирган кўрсатмаларидир. Аллоҳ таоло у зотга ўша зикрлар инсонни Аллоҳ таолога етиштирувчи восита эканлигини билдирган. Шунинг учун валий зотлардан Аллоҳ таолони зикр қилишни ўрганиб олиши керак. Шунда ўша зикрлар баракотидан инсон қалбида нур пайдо бўлади ва гуноҳга боғланиш узилади. Чунки зикр компасдаги стрелкани тортиб турувчи магнитга ўхшайди. Қайси томонга қаратманг бир томонни кўрсатади. Зикр қилиш билан бир нур ҳосил бўлиб, ҳар қандай ҳолатда ҳам инсонни Роббиси томонига йўналтираверади. Дунёнинг барча гуноҳи ўзига жалб қилсада, нур уни Роббисига тортаверади.

3. Гуноҳдан сақланишга қаттиқ эътибор бериш керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat