Отамни жиянлари билан алоқаси

СаволларМавзу: Оила ва ТурмушОтамни жиянлари билан алоқаси
Islom сўради 2 ой аввал

Ассалому алайкум! Гап шундаки, бир неча йил олдин отам ва амакимни ўғиллари ўрталарида низо чиқиб юз кўрмас бўлиб қолишган. Отам жияни келиб узур сўрамагунича кечирмасликларини, жиянлари эса мени қаттик хақоратлаганлар деб узур сўра ололмасликларини таъкидлашмоқда. Қариндошлар ўртасида икковларини яраштириш учун ҳаракатлар бўлсада бесамар бўлмоқда. Отам бошқа укаларини “вазиятни ўнглаш учун харакат қилмаёбсизлар” деб норози бўлиб, мени ва онамни улар билан борди-келди алоқаларини тўхтатишга буюрмоқдалар. Отамни ушбу қарорлари шаръий хукум бўйича тўғрими?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 2 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Икковларининг бир бирларига кеккайишидан охир оқибат дўзахга сазовор бўладилар. Афсус рамазон ойи ўтиб кетди, бу ойда Аллоҳ таоло барчанинг гуноҳини мағфират қилишини ваъда қилганди. Кек сақлаганлар бундан мустасно. Мусулмонликни даъво қилсалар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидаги кўрсатмаларига амал қилсинлар.

وعن جابر رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قال سمعت رَسُول اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّم يقول: إن الشيطان قد يئس أن يعبده المصلون في جزيرة العرب، ولكن في التحريش بينهم رَوَاهُ مُسْلِمٌ

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади :  
Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг : “Шайтон араб жазирасида намоз ўқувчилар унга ибодат қилишларидан умидини узди. Лекин ўрталарига фитна солииб, бир-бирига тескари қилишдан умидини узгани йўқ” дедилар.
Муслим ривояти.

عن أبي هريرة رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قال، قال رَسُول اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّم: لا يحل لمسلم أن يهجر أخاه فوق ثلاث، فمن هجر فوق ثلاث فمات دخل النار رَوَاهُ أبُو دَاوُدَ بإسناد على شرط البخاري ومسلم

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади :  
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Мусулмон кишига ўз биродарини уч кундан ортиқ (гаплашмасдан қўйиб) тарк қилиши ҳалол бўлмайди. Ким ярашмасдан уч кундан кейин вафот топса, дўзахга киради” дедилар.
Абу Довуд ривояти.

عن أبي خِرَاشٍ حدرد بن أبي حدرد الأسلمي، ويقال: السلمي الصحابي رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ أنه سمع النبي صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّم يقول: من هجر أخاه سنة فهو كسفك دمه رَوَاهُ أبُو دَاوُدَ بإسناد صحيح

Абу Хирош розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади :  
У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Киши биродарини билан бир йил гаплашмай юриши уни қонини тўкиш кабидир” дейётганларини эшитдим – деди.
Абу Довуд ривояти.

عن أبي هريرة رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ أن رَسُول اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّم قال: لا يحل لمؤمن أن يهجر مؤمناً فوق ثلاث، فإن مرت به ثلاث فليلقه وليسلم عليه، فإن رد عليه السلام فقد اشتركا في الأجر وإن لم يرد عليه فقد باء بالإثم، وخرج المسلِّم من الهجرة رَوَاهُ أبُو دَاوُدَ بإسناد حسن

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади :  
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : Мўмин кишига ўз биродарини уч кундан ортиқ (гаплашмасдан қўйиб) тарк қилиши ҳалол бўлмайди. Уч кун ўтганидан кейин биродари билан кўришсин, унга салом берсин. Агар саломига алик олса, савобга шерик бўлишади. Агар алик олмаса гуноҳи зиммасига бўлади, салом берган гиначиликдан чиққан бўлади.
Абу Довуд ривояти. Валлоҳу аълам!