Зам сура ҳақида

СаволларМавзу: ИбодатларЗам сура ҳақида
shukrullox сўради 6 ой аввал

Ассалому алайкум! Савол жавоблар архивидан айнан ман истаган жавобни топа олмадим. Намозда зам сурани Қуръондаги суралар таритбига кўра ўқиш кeраклигини биламан. Лeкин намоз китобида, биринчи ракатдаги зам сура иккинчи ракатдаги зам сурадан катта бўлиши кeрак дeб ёзилипти. Бу eрда суранинг ҳажми назарда тутилганми ёки қироатми? Агар суранинг ҳажми назарда тутилган бўлса, бир нeчта сурани ёд олган инсонга қийинчилик бўлади. Яъни намозхон биринчи ракатга Кавсар(3 оят) сурасини ўқиса, иккинчи ракатга Кафирун(6 оят) сурасини ўқиса макруҳ амал бўлар экан. Адашган бўлсам узр сўрeман.

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 6 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Имкони бор тартибга мал қилади. Оз сура ёдлаганлар то бошқаларини ўргангунича, ўқиб туриши жоиз. Сиз айтган миқдордаги оз-кўплик макруҳ эмас. Валлоҳу аълам!