Жаннат аҳли

Nafisa сўради 2 ой аввал

Ассалому алайкум! Азиз устозлар, биламизки қиёмат кунида намози тугал бандаларгина батаҳқиқ ютуққа эришувчилардир. Жаннатга ҳам қийинчиликсиз сазовор бўлгувчилар ҳам шулар. Бeнамоз бандаларга Жаннат ҳаром дeйилган. Лeкин ўқишим бўйича ҳар ким дўзах азобини гуноҳига яраша тортгач, жаннат кeнгликларига чиқариларкан. Шулар орасида бeнамозлар ҳам бўладими? Катта раҳмат!

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 2 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Барча қалбида иймони борларнинг ҳоли шу бўлади. “Бир куни жаннатга кирар эканмизку” дейдиганлар Аллоҳ таолонинг қуйидаги оятларини унутмасинлар.

وَيَسْتَعْجِلُونَكَ بِالْعَذَابِ وَلَن يُخْلِفَ اللَّهُ وَعْدَهُ وَإِنَّ يَوْمًا عِندَ رَبِّكَ كَأَلْفِ سَنَةٍ مِّمَّا تَعُدُّونَ۝

47. Сендан азобнинг тезроқ келишини сўрарлар. Ҳолбуки, Аллоҳ ваъдасига зинҳор хилоф қилмас. Дарҳақиқат, Роббинг ҳузуридаги бир кун сиз санайдиган минг йилдекдир.
«Сендан азобнинг тезроқ келишини сўрарлар».
Бу билан улар Аллоҳ томонидан вақтинча тарк этиб қўйилганларини тушунмай, ғурурга кетадилар. Пайғамбарни масхара қиладилар. Уларга азоб келишини пайғамбар ўзидан чиқариб айтгани йўқ. У Аллоҳнинг ваъдасини етказган эди, холос.
«Ҳолбуки, Аллоҳ ваъдасига зинҳор хилоф қилмас».
Модомики, кофирларга азоб юборишни ваъда қилдими, уларга Аллоҳнинг азоби албатта келади. Шошилмай турсинлар. Азобни қачон юборишни Аллоҳнинг Ўзи билади. Аллоҳ таоло ҳеч шошилмайди.
«Дарҳақиқат, Роббинг ҳузуридаги бир кун сиз санайдиган минг йилдекдир».
Шунинг учун ҳам У Зот ҳеч шошилмайди.

وَكَأَيِّن مِّن قَرْيَةٍ أَمْلَيْتُ لَهَا وَهِيَ ظَالِمَةٌ ثُمَّ أَخَذْتُهَا وَإِلَيَّ الْمَصِيرُ۝

48. Қанчадан-қанча шаҳар-қишлоқларга зулм қилувчи бўлган ҳолида ҳам муҳлат бердим. Сўнгра уларни (азобга) тутдим. Қайтиш фақат Менгадир.
Дарҳол азоб келмаганига алданиб, кофирлар ғурурга кетмасинлар. «Қани, ваъда қилган азобинг тезроқ келмайдими?!» деб Пайғамбарни масхара қилмасинлар. Менинг одатим ўзи шундай. Исёнлари ва зулмларига қарамай, кофирларга муҳлат бериб, уларни тек қўйиб қўяман.
Ўтмишда ҳам
«Қанчадан-қанча шаҳар-қишлоқларга зулм қилувчи бўлган ҳолида ҳам муҳлат бердим».
Уларга азоб юборишга шошилмадим.
«Сўнгра уларни (азобга) тутдим».
Анави мушрик-кофирлар ҳам шошилмай тураверсинлар. Вақт-соати келганда, албатта, уларни ҳам азобга тутишим бор. Улар барибир Менинг азобимга дучор бўлишади. Чунки
«Қайтиш фақат Менгадир».
Мендан ўзга ҳеч кимга қайтиш йўқ». (Ҳаж сураси). Валлоҳу аълам!