Автосалондан машина сотиб олиш

СаволларМавзу: Молия ва ТижоратАвтосалондан машина сотиб олиш
Komoliddin сўради 4 ой аввал

Ассалому алайкум! 1. Бир одам манга салондан машина обчиқиб бeрмоқчи. Лeкин у сўраётган пул машинани ўзини нархи. Устига шапка омияпти. Ман шу ишни амалга оширсам бўладими?
2. Агар у одам ман бeрган нақт пуни карточкага тушириб фоизидан фойдаланвотканини билсамчи?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 4 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Ҳаром ва гуноҳга аралашмасдан олинг. У одам ўзида бор нарсани сотиши мумкин. Ўзида бўлмаган нарсани сотиши жоиз эмас. Сиз уни номингиздан вакил қилинг, сизга олиб келиб берсин. Валлоҳу аълам!