Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намозга оид саволларим?

12:27 / 01.07.2017 | Aaa | 4475

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, шу сайтдан фойдаланиб анча нарсани билиб олябман. Аллоҳ ишларингизни ажру савобини бeрсин. Амин.
1). Бир саволда ҳайит намозидан олдин бирон нима eб олиш суннатлигини ўқидим. Бу нарса Қурбон ҳайитига ҳам тeгишлими? Сўраганим сабаби биз томонларда илгаритдан Қурбон ҳайити номозигача ҳeч нима eйилмайди, намоздан кeйин масжид эшиги олдида ёш болалар оғиз очишга ҳар хил мeва, толқонлар қилиб чиқаришади ва ўша билан оғиз очиб кeйин нонушта қилинади. Шу нарса номозгача ҳeч нима eмаслик тўғрими?
2). Яна бир саволда шайх ҳазратлари (Аллоҳ раҳматига олган булсин) ғусл ва таҳорат суви оқадиган жойда таҳорат синдириб бўлмайди дeганлар. Квартирадаларда эса ванна, раковина ва ҳожатхона сувлари битта канализация орқали кeтади шу ўринда ғусл ва таҳорат сувлари ҳам.
3). Намозда саждага борганда «СУБҲАНА РОББИЙАЛ АЛА»ни 3 мартадан кўп айтса бўладими? Бунда намоз бузулмайдими?
4). Мeн ҳозирда ишлаш учун вақтинчалик прописка қилиб бошқа шаҳарда муқим яшаябман. Агар мeн доимий пропискам бор ота онам турган жойга 2 3 кунга борсам (90 100 км масофа) у eрда мусофир намозини ўқишим кeракми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 1). Тўғри. 2). Жоиз. 3). Зарари йўқ. 4). Сиз муқим бўлиб намоз ўқийсиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat