Бенамозга закот

СаволларМавзу: ИбодатларБенамозга закот
Dilfuza Muzafar qizi сўради 6 ой аввал

Ассалому алайкум! Мен ишхонамиздаги бир бечора аёлга закотимни берар эдим. У аёл мусулмон лекин намоз ўқимайди. Шу қилган ишим жоизми? Эшитишимча намоз ўқимайдиганга закот бериб бўлмас экан, шунга кўнглим ғаш бўлиб қолди.

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 6 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Шариатимизда “намоз ўқимайдиганга закот бериб бўлмас экан” деган гап йўқ. Лекин закотингизни муҳтож ҳамда покиза инсонлар егани яхши. У аёлни ҳам шундай бўлишга тарғиб қилинг. Валлоҳу аълам!