Қазони ҳисоблаш ёши

СаволларМавзу: ИбодатларҚазони ҳисоблаш ёши
islom сўради 2 ой аввал

Ассалому алайкум! Қазо намозларини ўқиб бeришни барчамиз яхши биламиз. Лeкин аниқ ёшини билмаймиз. Намоз ва рўзани аниқ ёшини айтиб юборсангизлар илтимос! Аллоҳ умрингизни зиёда айласин!

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 2 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

БАЛОҒАТГА ЕТИШ АЛОМАТЛАРИ

Ўғил боланинг балоғатга етганлигининг уч аломати:
1. Тушида булғаниши;
2. Тушида булғанмасада балоғатга етмай уйланган бўлса, маний келиши ва аёлини ҳомиладор қилиши;
3. Икки аломат топилмаса, ўн беш ёшга тўлиши билан болиғ ҳисобланади.
Қиз боланинг балоғатга етиш аломатлари қуйидагилардир:
1. Энг ками тўққиз ёшга кирганда ҳайз қонини кўриши. Ундан аввал кўрган қони ҳайз ҳисобланмайди;
2. Тушида булғаниши билан;
3. Ҳомиладор бўлиши;
4. Ўн беш ёшга тўлиши. Валлоҳу аълам!