Ўзига сағона қуриш

СаволларМавзу: ИсламЎзига сағона қуриш
Doniyor сўради 5 ой аввал

Ассалому алайкум! Инсон ҳаётлик даврида ўзига сағона қуришга динимизда рухсат борми?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 5 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Аллома ибн Обидин роҳматуллоҳи алайҳ «Дуррул-Мухтор»га ёзган ҳошиясида шундай дейдилар:
«Агар маййитни ернинг остига дафн қилиш мумкин бўлса, ер остига дафн қилиш фарз эканига ижмоъ қилингандир. Бундан келиб чиқадики, ер остига дафн қилиш имконияти бўла туриб, маййитни ер устига қўйиб, устидан сағана қилиш билан фарз адо бўлмайди».

وهو فرض كفاية إن أمكن إجماعا ومفاده أنه لا يجزي دفنه على وجه الأرض ببناء عليه

«Имкон бўлса, маййитни ер остига дафн қилиш ижмоъан фарз ҳисобланади. Бундан ер остига дафн қилиш имконияти бўла туриб, маййитни ер устига қўйиб, устидан сағана қилиш билан фарз адо бўлмаслиги келиб чиқади». (Роддул Муҳтор). Валлоҳу аълам!