Билмай қилинган гуноҳ

СаволларМавзу: Ҳалол ва ҲаромБилмай қилинган гуноҳ
Abdulloh сўради 4 ой аввал

Ассалому алайкум! Ҳадисларда билмай ёки эсдан чиқариб қилинган гуноҳ номаи амолга ёзилмади дейилган. Унда битта одам бошқа бир одамга  билмай зулм қилиб қўйди, кeйин азгина вақт ўтиб шу қилинган иш зулмлиги эсига тушса, билмай зулм қиган одамга гуноҳ ёзладими?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 4 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Билмайдиган жойи йўқ. Шариатимизда хато қилиш борасида “ким бировни хатодан ўлдириб қўйса хунини тўлайди” дейилган. Ҳадисдан сиз билан биз билган билимсизлик ва хато қилиш ирода қилинмаган. Чунки биз билишга ҳам, хато қилмасликка ҳам ҳаракат қилмаймиз. Валлоҳу аълам!