Шортикда намоз

СаволларМавзу: ИбодатларШортикда намоз
Behzod сўради 2 ой аввал

Ассалому алайкум! Биламизки эркакларда аврат тиззадан киндик устигача бўлади.
1. Шу аврати ёпилган ҳолда шортик майкада намоз ўқиса бўладими?
2. Футболкани олд қисмида гуручдeк майда-майда тeшикчалари бор. Шу футболкада намоз ўқиса бўладими?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 2 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Намоз мусулмоннинг Роббиси ҳузурида туриши ҳисобланади. Аврат берк ҳолатда ўқилган намоз жоиз, лекин сиз айтган суратда ҳузурига ҳозир бўлинган Зотнинг бир жиҳатдан писанд қилмаслик бор. Чунки ҳеч бир инсон ўша ҳолатда шаҳар ҳокимининг ҳузурига боришни ҳам ўзига раво кўрмайди. Валлоҳу аълам!