Мискинларни таомлантириш

СаволларМавзу: ИбодатларМискинларни таомлантириш
Shohjahon сўради 5 ой аввал

Ассалому алайкум! Биз чeт элда яшаймиз. Бу eрда уйсиз одамлар бор, лeкин улар мусулмон эмас. Ўша одамларни таомлантирганимиз яхшими ёки мусулмон одамни топиб бeриб бeриш кeракми? Қайси бири афзалроқ?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 5 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Шариатимизда инсоннинг зотидан нафратланиш йўқ. Қилаётган амали, эътиқодига муносабат билдириш мумкин. Ҳайвонга қилинган ишнинг мукофоти қуйидагидек бўлганида одамга қилинганини ажр-савоби бунданда юқори бўлади.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: أَنَّ رَجُلًا رَأَى كَلْبًا يَأْكُلُ الثَّرَى مِنَ الْعَطَشِ، فَأَخَذَ الرَّجُلُ خُفَّهُ فَجَعَلَ يَغْرِفُ لَهُ بِهِ حَتَّى أَرْوَاهُ، فَشَكَرَ اللهُ لَهُ فَأَدْخَلَهُ الْجَنَّةَ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бир киши ташналикдан нам тупроқни ялаётган итни кўриб қолди. Шунда у одам маҳсисига сув олиб, унга бера бошлади, ниҳоят уни қондирди. Шунда Аллоҳ ундан рози бўлди ва жаннатга киритди», дедилар». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!