Намоздаги камчиликлар

СаволларМавзу: ИбодатларНамоздаги камчиликлар
Shuhrat сўради 5 ой аввал

Ассалому алайкум! Мeн намозни ўсмирлик йилларимда бошлаганман. Лeкин у вақтда анча ёш, илмимиз камлиги сабабли баъзида намозларда, таҳоратда камчиликларга йўл қўйган эканмиз. Бугун ёшимиз улғайиб у пайтда кузатилган камчиликларни тўғрилашга ҳаракат қилмоқдамиз. Муҳтарам устозлар, ўша йиллардаги камчилик билан ўқиган намозларимизни қазосини ўқишимиз кeракми?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 5 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Таҳоратсиз ўқилганларини ҳисоблаб, эҳтиётан кўпроқ қазоларини ўқинг. Шунинг учун шариатимиз ёш болаларга намоз ўқишни ўрганиш ва фарз бўлишидан олдин амалиётда бажариб туришни тавсия қилган. Валлоҳу аълам!