Ҳожатхонада ўнг қўлни ишлатиш

СаволларМавзу: Турли саволларҲожатхонада ўнг қўлни ишлатиш
Жахонгир сўради 5 ой аввал

Ассалому алайкум! Бир имом домламиз “агарда кимда ким ҳожатга борганида ёки бошқа вақтларда авратини ўнг қўли билан ушлайверса умуман иши юрушмайди ва омади чопмайди” деб айтди. Шу гап ростми?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 5 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Амали суннатга зид бўлган кишининг ишида, умрида ва оиласида барака бўлмайди.

عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ أَبِي قَتَادَةَ، عَنْ أَبِيهِ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: إِذَا شَرِبَ أَحَدُكُمْ فَلَا يَتَنَفَّسْ فِي الْإِنَاءِ، وَإِذَا أَتَى الْخَلَاءَ فَلَا يَمَسَّ ذَكَرَهُ بِيَمِينِهِ، وَلَا يَتَمَسَّحْ بِيَمِينِهِ

Абдуллоҳ ибн Абу Қатода отасидан айтади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирортангиз (ичимлик) ичса, идиш ичига нафас чиқармасин, халога борганида закарини ўнг қўли билан ушламасин ва ўнг қўли билан истинжо қилмасин», дедилар». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!