Масжиддаги ҳолатлар

СаволларМавзу: ИбодатларМасжиддаги ҳолатлар
Хошимжон сўради 5 ой аввал

Ассалому алайкум! Ҳурматли  устозлар, аввало  ноўрин  саволларим  учун  узр  сўрайман. Мен яқинда ибодат қилишни бошлаган эдим, мен ишлаётганлигим  учун  эрталабки бомдод  ва  кечки  хуфтон  номозларини жамоат билан  ўқиш  учун  масжидга  бораман. Жамоат номозига  борганимда баъзи бир ҳолатларни  кўриб нима  қилишни  билмай  қоляпман, уларга бирор нарса  дейиш мумкин эмаслигини биламану  бундай  холатларда  ўзимни  кандай  тушни  билмаяпман: Масалан: мен кўпинча жамоат номозига   азон  чақиришдан  илгари бориб зикр ва  саловотларни ўқиб ўтираман. Шунда  баъзи  номозхонлар   сажда  қиладиган  жойга  оёғини  узатиб  ўтирганини,  бир бирлари билан баланд  овозда  гаплашаётганлигини,  ёши мендан  анча катта  ёшдагилар  имом қироат  қилаётганида овозини  чиқариб «Омин»  дейишларини, чиғаноғини  жой номозга  қўйиб номоз  ўқиётганлигини кўраман. Мен номозни  ўқиб бўлинганидан  кейин ташқарига  чиққанида  тушинтириш  ҳақида  ўйлайману, лекин  мен  уларга  нисабатан  ёш бўлсам, улар катта ёшдаги  бўлса гапирсам  мени жиркиб  берармикан  деб ўйлаб  қоляман. Мен  уларга  уларни бу  камчиликларини айта олмаганимга  мен гуноҳга  ботмайманми?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 5 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Сиз уларга гапирманг. Жуда ҳам гапиргингиз келса кўчадаги бенамозларга насиҳат қилинг. Сиз айтган нарсалар масжид одобига зидлиги тўғри, шундай бўлсада уларни масжидда эканлигидан қувонишимиз керак. Валлоҳу аълам!