Ушр бериш ҳақида

СаволларМавзу: Молия ва ТижоратУшр бериш ҳақида
Shokki Alimov сўради 1 ой аввал

Ассалому алайкум! Азиз устозлар, саволимда хатоликлар бўлса узр сўрайман. Мен шеригим билан ижарага лалмикор ер олиб нохот экдик. Худо хохласа шу кунларда хосилни йиғиб ушрни ажратмоқчимиз. Ҳадис ва ҳаёт 8 жузни, кифоя ва интернетдан ушрга тегишли масалаларни ўқиб чиқдим. Тушунишимча ҳанафий мазхабида зироат молида нисоб йўқ экан ва ушрни ерни ижарага берган одам ажратар экан. Саволим қуйидагича: 1. Ижарага берган одам ушрни биз йиғиб терган хосилдан ўзи берадими ёки ушрга тенг маблағни ўзини бошқа маблагиданми?
2). Агар у ижарага берган одам бу нарсага рози бўлмаса биз ўзимиз ушрни берсак бўладими?
3). Биз ушрга тенг маблағни ўзимизни бошқа маблағдан берсак бўладими?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 1 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Сизлар ўз улушингизни ўндан бирини ажратасизлар. Бошқа маблағдан беришингиз ҳам мумкин. Валлоҳу аълам!