Таксиснинг намози

СаволларМавзу: ИбодатларТаксиснинг намози
Jobir_1977 сўради 4 ой аввал

Ассалому алайкум! Устозлар, бизда бир ҳолат юз берди шунга аниқлик киритмоқчимиз. Биз Жиззахда эдик, Фарғонага бормоқчи бўлдик ва такси чақирдик таксис Сирдарёнининг Гулистонида яшар экан, лекин биз чақирганимизда Тошкентда эди (бизни олиб кетиш учун Тошкентдан тўғри Жиззахга борди). Бизни Фарғонага олиб кетаётган таксис Сирдарё худудидан ўтаётганида аср вақти кирди у киши намозини қаср ўқийдими ёки  тўлиқ?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 4 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Қишлоғининг ёки шаҳрининг ичидан ўтса тўлиқ ўқийди. Мабодо ўзи қишлоқлик бўлиб, шаҳардан ўтса қаср қилиб ўқийди.

Баъзи кишилар қайсидир бир шаҳарнинг атрофларида жойлашган қишлоқларда яшайдилар. Одатда улардан «Қаерликсиз?» деб сўралса, ўзларига энг яқин бўлган шаҳарнинг номини айтадилар. Мисол учун, Қўқон шаҳрининг бирорта қишлоғида истиқомат қилувчи киши «Қўқонликман», деб, Марғилон шаҳрининг бирорта қишлоғида яшовчи одам «Марғилонликман», деб, Тошкент шаҳрининг атрофидаги қишлоқларда истиқомат қиладиганлар эса «Тошкентликман», деб жавоб берадилар. Агар бундай одам бирор жойга сафар қилса ва сафардан қайтса, кетишда масофани ўша шаҳардан эмас, балки ўз қишлоғидан, қайтишда ҳам шаҳаргача эмас, ўз қишлоғигача ҳисоблайди. Агар ўз қишл.оғига кириб келмасдан аввал ўша шаҳарлардан бирига етиб келиб, намоз ўқимоқчи бўлса, қаср қилиб ўқийди.
Шаръий масофани босиб ўтмасдан туриб намозларини қаср қилган одам ўша намозларини қайтадан ўқийди. Бу масала ижтиҳодий (яъни уч кеча-кундузлик йўлни ўлчаш) бўлганлиги учун мабодо уламолар фатво берган масофадан бироз кам бўлса, мусофирлигига ва намозига зарар етмайди.

وَلا يَضُرُّ نُقْصَانُ الْمَسَافَةِ عَنِ الْمِقْدَارِ الْمُبينِ بِشَىْءٍ قَلِيلٍ، كَمِيلٍ أَوْ مِيلَينِ

«Мусофирнинг белгиланган масофадан бир-икки мил озроқ масофада намозларни қаср қилиб ўқиши зарар қилмайди» (Китобул фиқҳ алал мазааҳибил арбаъа). Валлоҳу аълам!