Кундалик саволлар

СаволларМавзу: Молия ва ТижоратКундалик саволлар
Исламов сўради 3 ой аввал

Ассалому алайкум!  Ҳурматли хайъат аъзолари, масалан бозорда  бирор бир мева олишдан олдин олаётган мевасини сотувчини розилиги билан хеч қандай тўловсиз татиб кўрса бўладими? Олувчига пул тўламай еган меваси харом бўлиб қолмайдими?
2). Мен дўконда сотувчидан масалан 5000 сўмлик қанд махсулотини тарозида тортиб беришини сўрадим. Сотувчи тарозга маълум бир хажмда махсулот қўйганда тарози 5030 сўмни кўрсатди. Қанд махсулотини аниқ 5000 сўмлик  тортиб бўлмаслиги аён бўлди. Шундай вазиятда нима қилиш керак? Олган махсулотим мен учун харом бўлиб қолмайдими?
3). Мен дўстимга бир танишим тўғрисида унинг кимлигини ошкор қилмасдан унинг қилган ишлари хақида гапирсам танишимни ғийбат қилган бўлмайманми? Жавоблар учун олдиндан раҳмат.

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 3 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

1-2). Ҳаром бўлмайди
3). Гап ким тўғрисида кетаётгани аниқ бўлса ғийбат ҳисобланади. Абдулҳай Лакнавий раҳматуллоҳи алайҳнинг Ёрқинжон домла тарафларидан таржима қилинган “Ғийбат ўзи нима” китобини олиб ўқисангиз ғийбат ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўласиз. Валлоҳу аълам!