Савдодаги ҳолат

СаволларМавзу: Молия ва ТижоратСавдодаги ҳолат
Xusniddin сўради 1 ой аввал

Ассалому алайкум! Устоз мен савдода ишлайман, кўтара савдода мени олдимга 2 хил харидор келади. 1-кўтара олади 2-доналаб олади. Кўтара олганга биз кўп олгани учун нархни бироз тушириб берамиз, дона олганга нархни сал баландлатиб айтамиз, чунки у дона олади ва бизда размер бузилади. Шунга нархни баландлатиб айтамиз. Мени саволим шуки бу ишим бировни ҳаққини ейишга 2 та одамга ҳар хил нархда сотганим учун нархни сунъий равишда кўтаришга кириб қолмайдими? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат Аллоҳ рози бўлсин.

1 жавоб
Best Answer
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 1 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Бировни ҳаққини ейишга кирмайди. Валлоҳу аълам!