Иснод сўзи

Abdurohman сўради 4 ой аввал

Ассалому алайкум! Ҳадис илмида «Иснод» деган калимани эшитамиз, мисол бир ровий ўз иснодида келтирган деб айтилади ёки иснод билан ривоят қилинган дейилади. Бизда иснод сўзи салбий тушунилади, худди заиф ҳадислар қаторидаги ҳадисларга иснод номи берилганми деб. Шу иснод сўзи ҳақида батафсил маълумот берсангизлар.

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 4 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Араб тилида “Аснада-юсниду” феъли бир киши орқасини деворга суяшлигига айтилади. Ҳадис илмида кимдир ўзи айтган ҳадисни ўзидан аввалги кишига нисбатини беради. Бу нарса юқорига қараб давом этиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга уланади. Шу силсилани иснод дейилади. Гўёки ҳар бир ҳадис, ривоят қилувчи ҳадис айтишда мустаҳкам бир нарсага суяниб айтганлигини билдиради. Валлоҳу аълам!