Шозилия тариқати

СаволларМавзу: Турли саволларШозилия тариқати
АБУ ДАХ ДАХ сўради 1 ой аввал

Ассалому алайкум! Шозилия тариқати қандай йўл? Ҳозир ҳам шу тариқат қайси улкаларда мавжуд? Шозилия тариқати бизнинг ўлкада ҳам бўлганми?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 1 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Бизнинг диёрларда асосан Нақшбандия тариқати тарқалган.

Бу тарийқат Абул Ҳасан аш-Шозилий раҳматуллоҳи алайҳига нисбат берилгандир. У киши 593 ҳижрий санада туғилиб, 656 ҳижрий санада вафот топганлар. Абул Ҳасан аш-Шозилий раҳматуллоҳи алайҳи олим, обид, зоҳид ва машҳур сўфийлардан бўлганлар. У киши Тунис, Миср, Ироқ ва Макка томонларга кўплаб сафарлар қилганлар. Қоҳиранинг Комилия номли мадрасасида қози Иёзнинг Шифо китобини, Рисолаи Қушайрияни, ал-Муҳҳарар ал Важийзни талабаларга ўқитганлар. У киши узлатни ва маҳрумлик ҳаётини ўзларига эп кўрмаганлар. Одамларга аралашиб, дунё неъматларидан баҳраманд бўлиб яшаганлар. (Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ). Валлоҳу аълам!