Қазо рўза тутишда очиб юбориш

СаволларМавзу: ИбодатларҚазо рўза тутишда очиб юбориш
akbar сўради 5 ой аввал

Ассалому алайкум! Рамазон ойида тутолмаган рўзаларимизни қазосини тутиб бeраётганда қасддан  очиб  юборсак 60 кун каффоротини ҳам тутиб бeрамизми? Аллоҳ барчаларимизни илмларимизни зиёда қилсин. Омин!

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 5 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Каффорат фақат рамазондаги рўзани қасдан очишда бўлади. Агар рамазонни қазосини тутиб турганда қасддан рўзангизни бузсангиз, каффорат лозим бўлмайди, балки қазосини тутиб беришингиз вожибдир. Аммо қасдан бузганлигингиз учун гуноҳкор бўласиз. Валлоҳу аълам!