Заргарликда шерикчилик

СаволларМавзу: Молия ва ТижоратЗаргарликда шерикчилик
Fazliddin сўради 3 ой аввал

Ассалому алайкум! Заргар ясаган тилла тақинчоғини дўкончи шеригига топширса, у тақинчоқларни сотганда заргар тиккан пулидан ташқари бўлган фойдани заргар билан тенг бўлишиб ишлашса бўладими? Бунда тиллага пул тикиш ва ясаш заргардан, дўкон харажатлари ва сотиш дўкончидан. Фойда ва зарар ўртада бўлинади. Шундай шерикчиликда ишлаш жоизми?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 3 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Сиз айтган суратда заргар дўкончини сотиб бериш учун ижарага олмоқда. Шариатимизда сотиб берганнинг ижара ҳаққи тайин бўлиши шарт. Шунинг учун фалонча сўмга сотсанг, фалонча ҳақ бераман – деб тайин қилиб олиниши шарт. Буни белгилашда одатда кўрилаётган фойдани ярмини ҳақ қилиб белгилаш ҳам мумкин. Бу ҳолатда буюм заргарники дўкон эгаси сотиб берганига ҳаққ олади. Бунда зарар ўртада деган нарса бўлмайди. Ҳар ким ўз ҳаражатини ўзи қилади. Валлоҳу аълам!