Тарвуз ҳақида

СаволларМавзу: ҲадисларТарвуз ҳақида
SherzodHD сўради 4 ой аввал

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, тарвуз ҳақида ҳадис келганми? Жавоб учун раҳмат.

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 4 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

عن عائشة أن النبي أكل البطيخ بالرطب رواه نساءى

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади :  
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам биттих билан хурмони бир қилиб едилар.
Насоий ривояти.
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хурмо билан хирбизни бир қилиб еяётганларини кўрдим” дейилган. Уни ҳам имом Насоий ривоят қилганлар ва иккисининг ҳам санадлари саҳиҳ. Икки суратдаги биттих ва хирбиздан Ибн Ҳажар Асқалоний раҳматуллоҳи алайҳ қовун ирода қилинганлиги рожиҳ деганлар. Баъзи шориҳлар уни тарвуз ҳам дейишган. Валлоҳу аълам!