Рўзанинг каффороти

СаволларМавзу: ИбодатларРўзанинг каффороти
Maftuna сўради 5 ой аввал

Ассалому алайкум! Рўзани каффоротини адо этиш учун рўза тутишга қурби етмайдиган одам 60 мискинни тўйдириши кераклигини биламиз. Болалар уйидаги 60та болани қорнини тўйдирса каффорот адо этилган бўладими?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 5 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Аввало рўзани тутишга ҳаракат қилиш керак.  Агар инсон қишнинг қисқа кунларида тутишга қодир бўлса таом едириши жоиз эмас. Мабодо  едирса ҳам каффорати адо бўлмайди. Агар ҳақиқатда рўза тутишга қодир бўлмаса, 60та отаси бой бўлмаган етимхонадаги болаларни тўйдирса бўлади. Валлоҳу аълам!