Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Исм ҳақида

16:42 / 11.07.2017 | Rashid | 4324

Ассалому алайкум! Хурматли устозлар. Мени бир савол қийнайди. Рашид исми Пайғамбаримиз Расулуллоҳ саллолоху алайҳи васалламга берилган сифатларидан бири эканлиги ростми? Мен буни "Пайғамбаримиз Расулуллоҳ саллолоху алайҳи васалламнинг исмлари" (аниқ номи эсимда йўқ) китобдан ўқиган эдим. Агар бу тўғри бўлса исмга қўшимча қўшиш мумкинми ( ...жон, ...бек)?


Биз диний илмларни қайси адабиётлардан олганимиз дуруст бўлади?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Оят ва ҳадисларда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир неча исм ва сифатлари зикр қилинган. Ҳатто уламолар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг исмлари тўғрисида бир неча алоҳида китобларни таълиф қилганлар. Энг машҳурлари Қози Иъёз раҳматуллоҳи алайҳнинг “Ашшифаа битаърифи ҳуқуқил мустафаа”дир. Масалан Аллоҳ таоло “Аҳзоб” сурасида :

يَا أَيُّهَا النَّبِيُّ إِنَّا أَرْسَلْنَاكَ شَاهِدًا وَمُبَشِّرًا وَنَذِيرًا۝ وَدَاعِيًا إِلَى اللَّهِ بِإِذْنِهِ وَسِرَاجًا مُّنِيرًا۝

45. Эй Набий, албатта, Биз сени гувоҳлик берувчи, хушхабарчи ва огоҳлантирувчи…

46. ва Ўз изни ила Аллоҳга даъват қилувчи ҳамда нурли чироқ қилиб юбордик.

Ҳадисда эса:

عَنْ مُحَمَّدِ بْنِ جُبَيْرِ بْنِ مُطْعِمٍ، عَنْ أَبِيهِ رَضِي اللهُ عَنْهُ  قَالَ قَالَ رَسُولُ اللهِ  صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ لِي خَمْسَةُ أَسْمَاءٍ أَنَا مُحَمَّدٌ، وَأَحْمَدُ، وَأَنَا الْمَاحِي الَّذِي يَمْحُو اللهُ بِي الْكُفْرَ، وَأَنَا الْحَاشِرُ الَّذِي يُحْشَرُ النَّاسُ عَلَى قَدَمِي، وَأَنَا الْعَاقِبُ

Муҳаммад ибн Жубайр ибн Мутъим отаси розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Менинг беш исмим бор: Мен Муҳаммад ва Аҳмадман. Мен Моҳийман, Аллоҳ мен билан куфрни маҳв қилади. Мен Ҳоширман, одамлар оёғим олдида ҳашр қилинадилар ва мен Оқибман», дедилар».*

* Бу ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг исм сифатларидан асосийларини баён қилмоқдалар. Ҳадисда изоҳ қилинмаган исмларнинг маъноси қуйидагича: Муҳаммад – доим, тинимсиз мақталадиган, мақтовга лойиқ хислатлар соҳиби. Аҳмад – мақтовга сазовор, энг яхши ҳамд айтувчи. Оқиб – сўнгги, яъни охирги пайғамбар. (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий).

Баъзилар у зотга берилган сифатларни мажозан исмлари деб ишлатишган. Урфга биноан жон ёки бекларни ишлатишнинг зарари йўқ. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat