Ҳадис

АБУ ДАХ ДАХ сўради 4 ой аввал

Ассалому алайкум! Ўлим мўмин учун раҳматдир деган ҳадис борми?
2). Сакарот деб ўлим пайтини айтадими?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 4 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

1). Айнан шу сўзлар билан ҳадис йўқ. Лекин шу маънода бор.

عَنْ أَبِي قَتَادَةَ بْنِ رِبْعِيٍّ الْأَنْصَارِيِّ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّهُ كَانَ يُحَدِّثُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ مُرَّ عَلَيْهِ بِجِنَازَةٍ فَقَالَ: «مُسْتَرِيحٌ وَمُسْتَرَاحٌ مِنْهُ». قَالُوا: يَا رَسُولَ اللهِ، مَا الْمُسْتَرِيحُ وَالْمُسْتَرَاحُ مِنْهُ؟ قَالَ: الْعَبْدُ الْمُؤْمِنُ يَسْتَرِيحُ مِنْ نَصَبِ الدُّنْيَا وَأَذَاهَا إِلَى رَحْمَةِ اللهِ، وَالْعَبْدُ الْفَاجِرُ يَسْتَرِيحُ مِنْهُ الْعِبَادُ وَالْبِلَادُ وَالشَّجَرُ وَالدَّوَابُّ

Абу Қатода ибн Рибъий Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларидан бир жанозани олиб ўтиб қолишди. Шунда у зот: «Ўзи қутулган ёки бошқалар қутулган», дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, «Ўзи қутулган ёки бошқалар қутулган» нима дегани?» дейишди. У зот: «Мўмин банда дунёнинг машаққат ва озорларидан Аллоҳнинг раҳматига (етишиб) қутулади. Фожир бандадан эса бандалар, шаҳарлар, дов дарахту жонзотлар қутулади», дедилар». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий).
2). Жон чиқиш пайти. Валлоҳу аълам!