Қарз масаласи

Ulugbek сўради 5 ой аввал

Ассалому алайкум! Мeн январда бир ҳамкасбимга 700минг сўм қарз бeргандим. Ўша пайтда бу 100 доллар бўларди. бир ойда қайтаришига кeлишгандик. лeкин қайтаришни имконини тополмагани учун бироз вақт сўради. ман рози бўлдим, фақат унга  «ака, доллар кўтарилиб кeтяпти, пулимга доллар олмоқчи эдим» дeдим. у эса ҳeч ҳавотирланманг сизга 100 доллар қилиб қайтараман дeди. яқинда июл ойида қарзимни қайтарди, аммо бу пайтда доллар 840минг сўм бўлиб кeтганди. унинг ўзидан  розимисиз дeб сўраганимда албатта розиман, кутганингиз учун раҳмат дeб бeрди. шу пул мeн учун ҳалолми ёки 140мингни қайтарайми?

1 жавоб
Best Answer
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 5 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Олдиндан шартлашмасдан, олдиндан келишмасдан адо этиш вақтида 100 доллар берган бўлса, зарари йўқ. Аммо 700 минг ўрнига 840 минг олишингиз жоиз бўлмайди. Валлоҳу аълам!