Қолдирилган рўза ҳукми

СаволларМавзу: ИбодатларҚолдирилган рўза ҳукми
Dilfuza сўради 5 ой аввал

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, мен 20 ёшимдан бошлаб рўза тутиб намоз ўқишни бошлаганман. Ҳозир ёшим 45 да. Ҳомиладор, эмизиклик пайитларимда рўза тута олмаганман. Охирги фарзандимдан кейин 12 йил тўлиқ тутганман. 2 йилдан буён қандли диабет касалига учраб, рўза тута олмаяпман. 2 йил фидя бердик. Аввалги, ёшлигимдаги, кейинги тута олмаган рўзаларимни ҳукми қандай бўлади? Касалигим сабабли қолдирилган рўзаларимни тутиб бера олмаяпман. Жавоб учун олдиндан раҳмат!

1 жавоб
Best Answer
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 5 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Қишнинг қисқа кунларида тутишга ҳаракат қилиб кўрасиз. Агар шунда ҳам қодир бўлмасангиз уни ҳам фидясини берасиз. Валлоҳу аълам!