Телефонда уришиб қолдик

Телефонда уришиб қолдик

СаволларМавзу: Оила ва ТурмушТелефонда уришиб қолдик
Мухайё сўради 1 хафта аввал

Ассалому алайкум! Минг истихола билан шу саволни йўллаябман. Турмуш ўртоғим сафарда эди. У киши билан телефон орқали уришиб қолдик ва мен у кишидан жавобими беришини сўрадим. Менга телефон оркали биринчи марта “бошинг очиқ” деди. Мен буни эшитмабман ва яна қайтаришини сўрадим. У киши иккинчи мартта яна “бошинг очиқ” деди. Мен талоқ беринг дедим ва у киши “талоқсан” деган жавобни берди. Энди қилган ишимдан қаттиқ афсусдаман. Ҳозир берган талоқ 3 маротабалик талоққа кирадими, биринчи мартта менга эшитилмаган ҳолатда ҳам? Илтимос менга жавобини айтсангизлар. Жавоб учун олдиндан раҳмат.

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 1 хафта аввал

Ва алайкум ассалом!

Эрингиз қўйган талоқни сиз эшитишингиз шарт эмас. Бошинг очиқ сўзи билан боин талоқ тушади. Кейинги айтилган бошинг очиқ билан ҳам боин талоқ тушади. Бу ерда аввалги эштилмай қолган талоқни эшиттирилган бўлиш ҳам янги талоқ қўйилган бўлиши ҳам мумкин. Фиқҳий китобларимизда боин талоққа боин талоқ қўшилмайди – деган қоида бор. Шунга биноан бу иккисидан бир талоқ тушган деган ҳукм олинади. Кейин талоқсан сўзи боин бўлмагани учун алоҳида бир талоқ ҳисобланади. Шу билан сизга икки талоқ тушган. Агар бундан бошқа талоққа далола қилувчи гап айтилмаган бўлса!!! Хаёт мобайнида аввал ҳам сизга бирор марта талоқ қўйилганми ёки қўйилмаганми ўзингизга маълум. Агар аввал ҳам бирор марта талоқ қўйилган бўлса, орага уч талоқ тушган бўлиб, яшашларингиз жоиз эмас.

Шариатимизда бу каби масалалар томонларнинг жонли мажлисдаги иштирокида, мутахассис аҳли илм томонидан кўриб чиқилади. Шунинг учун сизлар ҳам ўзингизга яқин жойдаги бирон аҳли илмга мурожаат қилинглар. Валлоҳу аълам!