Браслет хақида.

СаволларМавзу: АқийдаБраслет хақида.
Abdulloh сўради 5 ой аввал

Ассалому алайкум! Бугунги кунда баъзи бир мусулмонлар қўлларига тақиб олишган браслет хақида сўрамоқчи эдим. Тақиб олишган мусулмонларни даволарича браслет инсонни мадорсизликдан халос қилиб, қон босимини меёрида ушлаб, яна қандайдир хусусиятларга эга эмиш. Биз мусулмонларга хабибимиз с.а.в мадорсизликдан, касалликдан қутулиш йўлларини кўрсатиб берганларку. Масалан инсон мунтазам равишда спорт билан шуғулланса соғлом ва тетик юришини хозирги дунё олимлари хам эътироф этишмоқда. Вахоланки бундан 14 аср муқаддам Пайғамбаримиз Мухаммад с.а.в аёллар Ойша онамиз р.а билан югуришиб спортни қанчали фойдали эканлигини кўрсатиб берганлар. Ёки бўлмаса инсон бетоб пайтида қандай муолажа қилишликни хам кўрсатиб берганлар, хижома орқали, тиб орқали ва энг асосийси Аллоҳни каломи Қурони Карим оятларини ўқиб дам солиш орқали. Бугунги кунда биз мусулмонлар нега бетоб бўлишдан олдин суннатга мувофиқ спорт билан шуғулланмасдан, босинқираб ёки холсиз-мадорсизлик пайтимизда Аллоҳни оятларини ўқиб дам солмасдан, ёки бошқа бир мусулмонга дам солдирмасдан, касаллик холатимизда хижома ёки зулук орқали қон олдирмасдан, Аллоҳни бизларга берган неъмати бўлмиш табобат ва медицинага мурожат қилмасдан туриб, динимиз душманлар ўйлаб топган қандайдир металларга боғланиб қолишимиз керак? Масалани энг мухим тарафи шуки браслет тақиб олган мусулмонларни холати хаттоки Росулуллоҳ с.а.в дан келган хадисда хам баён қилинишлигидир.

Имрон ибн Ҳусойн розияллоҳу анҳудан ривоят: “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам қўлида сариқ мис бўлган бир кишини кўриб: “Бу нимаси?”,-дедилар. У: “Мадорсизликдан”, -деди. Шунда У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Уни ечиб ташла! Чунки у сени мадорсизлигингни зиёда қилади холос. Агар шу ҳолатингда вафот этсанг, ҳеч қачон нажотга эришолмасдинг”-дедилар”. Аҳмад заиф бўлмаган санад ила ривоят қилди.(Аҳмад (4/445), Ибн Можжа (2/1167), Ибн Ҳиббон (1410), Ҳоким (4/216) саҳиҳ деди ва Заҳабий унга мувофиқ бўлди).

Биз мусулмонлар жамоаси яхшилик ва ёмонлик Аллоҳдан деб иймон келтириб, пайғамбаримиз с.а.в кўрсатиб берган сабабиятларни олмасдан, қанақадир метал браслет тақиб юришимиз шариат нуқтаи назаридан тўғрими???

&нбсп;

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 5 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Сиз келтирган ҳадисни уламоларимиз, ҳозирда бизнинг халқимизда тарқаган, Қуръон ва ҳадисда зикри келмаган туморлар тақишига тегишли – деганлар. Сиз айтиб ўтган браслет тақаётганлар эса бу фикрда тақмаётанлари аниқ. Чунки улар буни ақийдага боғламайдилар, аксинча буни тиббиётга тегишли деб билишади. Аммо шаръан кумуш узукдан ташқари металлардан ясалган узук, браслет кабиларни тақиш-тақмаслиги ёки аёллар тақиб эркаклар тақмаслиги борасида мазҳаб уламоларининг ихтилофлари бор. Ҳанафий уламолари эркагу-аёлларга тилло ва кумушдан бошқа металдан ясалганларни тақиш жоиз эмас, эркаклар эса кумуш узукдан бошқасини тақиш жоиз эмас – дейишган. Валлоҳу аълам!