Закот ва ушр бериш

СаволларМавзу: Молия ва ТижоратЗакот ва ушр бериш
alisher сўради 1 ой аввал

Ассалому алайкум! Биз узум ва майиз етиштирамиз, еримизга дарёдан сув насос орқали сув чиқарилади, давлатга солиғини берамиз. Шу берганимиз ушрга ўтадими? Закот ҳақида биламан, моли нисобга етса берилади. Агар адашган бўлсам узр, ушр ва бошқа солиқлар бўлса тушунча берсангиз раҳмат. Аллоҳ қўлласин сизларни.

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 1 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Сиз бу ҳолатда хоҳласангиз узумдан хоҳласангиз майизнинг йигирмадан бирини фақир-мискинларга деҳқончиликнинг закоти қилиб берасиз. Давлатга берилган солиқлар ушрнинг ўрнига ўтмайди. Валлоҳу аълам!