Ижарадаги муомала

СаволларМавзу: Ҳалол ва ҲаромИжарадаги муомала
Zokirjon05 сўради 2 ой аввал

Ассалому алайкум! Ижарага уй олиб, ушбу уйда ижарага олувчининг ўзи бепул яшаши учун ва бошқа харажатларини қоплаш учун уйга одам қўйса жоизми?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 2 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Ижарага уй олган одам уйнинг эгаси бўлолмайди. Фақат асл эгаси рухсат берган фойдаланиш турига эга бўлади холос. Агар уйнинг эгаси уйдан ҳар қандай шаклда фойдаланиш рухсатини берган бўлса, шу қаторда бошқа одамларни ижарага қўйишга ҳам ижозат берсагина ижарага қўйиши мумкин. Ижарага қўйишда ўзи ижарага олган ҳақ миқдорга қўйиши мумкин. Масалан 100га ижарага олган бўлса, 100га ижарага бериши мумкин. Агар кўпроққа ижарага бермоқчи бўлса, ижарага олган ҳолатига ўзгартириш киритиши шарт. Масалан уйни ижарага олган бўлса, бирор жиҳозни ёнидан қўшиб, қулайлигини ҳам кўпайтириши керак. Машина ижарага олган бўлса ҳам унинг бирор нарсасини янгилаши керак бўлади. Масалан балонлари ва ҳоказо. Валлоҳу аълам!