Карта ўйинлари

СаволларМавзу: Ҳалол ва ҲаромКарта ўйинлари
Ahmad сўради 2 ой аввал

Ассалому алайкум! Устозлар, пул тикмасдан карта ўйинларини ўйнаса бўладими?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 2 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Ҳозирдан вақтларингизни карта ўйнашга сарфласаларингиз умрингиз охирини ҳам карта ўйнаб ўтказадиган бўласизлар. Қуръон ўқиб, зикр тасбеҳга одатлансангиз ўша амаллар билан Роббингизга йўлиқасиз. Нафс ажойиб нарса, унга мазза бўлса бўлди экан. Ёшликдан уни нимага ўргатсангиз умрнинг охиригача ўша билан мазза қилиб ўтадиган бўлади. Ёшликда сигарет, маст қилувчи нарсалар, бузуқ ва бефойда ишлар билан мазза қилишга ўрганган нафс ибодат билан маза қилолмай қолиб, ундан нафратланадиган бўлиб қолади. Агар бироз ўзингизни мажбурлаб нафсингизни улардан тийиб Қуръон ўқишга, илм ўрганишга ва ибодат қилишга ўргатсангиз нафсингиз умрингиз охиригача ўшалар билан мазза қиладиган бўлади. Валлоҳу аълам!