Уй буюрадими

Zilola сўради 4 ой аввал

Ассалому алайкум! Ҳозирги кунда давлатимиз томонидан чиқарилаётган қонунларга асосан, ажрим вақтида ота фарзандларини уй билан таъминлашга мажбур. Шу вақтда албатта катта пулга тушаётган томон рози бўлиб уй ва нафака билан таъминламайди афсуски. Ҳатто баъзи нодон қайноналар буюрмасин деб қарғаб ҳам қўйишади. Саволим шуки, шунча норозиликлар орқасидан келган уй ҳақиқатдан ҳам буюрмаслиги мумкинми? Жавоб учун олдиндан раҳмат.

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 4 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Ажримдан олдин ҳам кейин ҳам фарзандлар балоғатга егунича уларнинг турар жойи ва нафақаси отанинг зиммасига вожиб бўлади. Балоғатга етганларидан кейин вожиб эмас. Ота уларни уйлаб-жойлаш ёки нафақа билан таъминлаши ҳам вожиб эмас. Қизлар бундан мустасно. Шунинг учун ҳар ким берадиган ва оладиган ҳаққларини билиб олишлари шарт. Валлоҳу аълам!