Жамоат намозида сафлар

СаволларМавзу: ИбодатларЖамоат намозида сафлар
sirojiddin сўради 3 ой аввал

Ассалому алайкум! Масжидларда ҳозирги  иссиқ пайтларда намозхонлар зич турилмайди. Уларни кўриб сафни тўлдирмоқчи бўсeз, айниқса қарияларга малол кeлади. Шунда нима қилиш кeрак?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 3 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Бир киши сиғадиган даражада очиқ жой бўлиши макруҳи таҳримий ҳисобланади. Ундан ози макруҳ эмас. Малол келадиган бўлса тиқилмаган яхши. Валлоҳу аълам!