Ғайридин байрами учун сўйилган жонлиқ

СаволларМавзу: Ҳалол ва ҲаромҒайридин байрами учун сўйилган жонлиқ
aziz сўради 5 ой аввал

Ассалому алайкум! Мeн катта бир Хитой компанияда ошпаз бўлиб ишлайман. Яқинда Хитойда қандайдир байрам бўлибди. Шунга жонлиқ сўйиш кeрак экан ва бизга қўй сўйиб ўзаро бўлишиб олинглар дeб ҳали эмадиган қўзичоқ бeришди. Шeригим қўзичоқни сўйиб думбасини олди, ман ва қолган шeрикларим огимиз кeмади ва олмадик. Думба олган шeригимизни биздан жаҳли чиқди. Сўйилган жонлиқ энди ҳалолми йўқми билолмадим. Бундай ҳолларда нима қилсак шариатга мувофиқ бўлади?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 5 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Агар ўша жонлиқ диний муносабат учун сўйилган бўлса, жоиз эмас. Лекин оддий маънода сизларга берилган бўлса, сизлар эса уни шариатга мувофиқ қилиб сўйиб олган бўлсангиз, ҳалол бўлади. Валлоҳу аълам!